Шароф Рашидов тумани «Яккақайрағоч» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи В.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғрилардан жабр кўрганлигини маълум қилган. Аён бўлишича, номаълум шахс В.М. раҳбарлик қиладиган Мчжга тегишли, Жиззах шаҳрининг «Сайхон» маҳалласида жойлашган контейнернинг эшигини бузиб, қиймати 36.000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона “КСДЙ-12/10” русумли ҳаво компрессори, баҳоси 12.500 АҚШ доллари бўлган “РОКЕНРОЛ” русумли 1 майдалаш ускунасининг эҳтиёт қисмлари ҳамда нархи 1.000 АҚШ долларига тенг бўлган 2 дона бурғуни ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув натижасида ушбу қонунбузарлик Самарқанд вилояти Жонбой тумани Холбой қишлоғида истиқомат қилувчи Б.Б. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан ўғирланган ускуналарнинг барчаси қайтариб олинган. Гумонланувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.