Фуқаролар ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳит яратиш, диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро боғлиқлиги, ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари ўқув-семинарлар ўтказиб келмоқда. Яқинда вилоят Солиқ бошқармаси ходимлари билан ана шундай ўқув-семинар ташкил этилди. Тадбир доирасида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, вақтдан унумли фойдаланиш, таълим фанларини чуқур ўзлаштириш, ахборотлашиб бораётган замонда лоқайдлик ва бепарволикка берилмаслик масалаларида суҳбат ўтказилди. Учрашув якунида инсон қадри энг юксак баҳоланадиган юртимиз тинчлиги ва осойишталигини акс эттирувчи видеоролик ҳамда махсус слайд намойиш қилинди.
М.НАСБУЛЛАЕВА,
маёр.
Бухоро вилояти.
