Жиззах шаҳридаги Самбҳрам университетида терроризм ва экстремизм оқибатларидан талабаларни огоҳ этиш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Бу жараёнда вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан терроризм ва экстремизм таҳдидлари, мазкур турдаги жиноятларни содир этганларга нисбатан белгиланадиган жазолар, бузғунчи ғояларни тарғиб этиш усуллари тўғрисида атрофлича сўз юритилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
