Қарши тумани ИИБ ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида тезкор тадбир ўтказилди. Бунда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахслар Х.Ж. ва А.Ф.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, 50 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 12 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди. Х.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда чўнтагидан 4 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўз мухбиримиз,
Қашқадарё вилояти.
