Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бир қатор раҳбарлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, диний маърифатчилар ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан ажрим ёқасига келиб қолган тўртта оиланинг тақдири муҳокама қилинди. 

Муҳокамада асосий мақсад – оилаларни сақлаб қолиш, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишга қаратилди. Чунки ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги – жамият барқарорлиги, ёш авлоднинг маънавий соғлом тарбия топиши демакдир.

Суҳбат жараёнида эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш, ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳитини тиклаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, ажрим масаласини қайта кўриб чиқиш ва муносабатларни яхшилаш учун оилаларга муайян муҳлат белгиланди.

Оилани асраш – нафақат шахсий ҳаёт, балки бутун жамият тараққиётига қўшилган ҳиссадир. Шу боис бундай учрашувлар мамлакатимизда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.