Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ ташаббуси билан ҳудуддаги 1-сонли ўрта умумтаълим мактабида ватанпарварлик ва ҳуқуқ тўгараги фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур тўгарак иши вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилди ва ушбу тажрибани вилоят миқёсида оммалаштириш юзасидан билдирилган таклифлар муҳокама этилди. Тадбир доирасида Дўстлик тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Шерзод Қосимов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаоллик кўрсатаётган ўқитувчиларга ташаккурномалар топширди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
