“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти ҳамда Зангиота тумани ҳокимлиги масъуллари иштирокида мазкур ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда ҳам “Янги Ўзбекистонда янгича боғ яратамиз” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда барча соҳа вакиллари қатори вилоят ИИББ ҳамда Зангиота тумани ИИБ ЙПХ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, шунингдек, турфа хил анвойи гуллар экишди.

Н. ОХУНБЕКОВ,

сафдор.