ОНАХОНЛАР БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАНДИ
Бухоро тумани ИИБ ўринбосари, подполковник З. Эгамбердиев ва туман ҳокими ўринбосари Ш. Тошевлар 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юз ёшдан ошган бир гуруҳ онахонларни байрам билан табриклашди. Хусусан, Талалиён маҳалласида яшовчи Тўйбиби Бадалова ва Новметан маҳалласида яшовчи Оғилтурди Хидировалар хонадонида бўлишиб, онахонларни байрам билан қутлаб, уларга совға-саломлари топширилди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
