Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари раҳбарлари ва тегишли соҳавий хизмат ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантларига онлайн мастер-класс машғулотлари ўтилди. Машғулотларда жамоат тартибини сақлаш, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар таништирилди. Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.