Куни кеча ИИВ ўқув-дала марказида ички ишлар органларининг сафдорлар таркибига қабул қилинган ходимлар учун навбатдаги бошланғич тайёргарлик ўқув курси ўз якунига етди.

Шу муносабат билан тингловчиларнинг битирув маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик Малака ошириш институти шахсий таркиби, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органлари ходимларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда соҳани билимли, замонавий фикрлайдиган, юксак инсоний ва профессионал салоҳиятга эга ёш кадрлар билан жамлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, ўқиш жараёнида ўзининг амалий кўникмалари ва маънавий дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Ўз мухбир

имиз.