“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Қизилтепа тумани ИИБ ходимларининг ҳушёрлигини ошириш, махсус тезкор режалар асосида ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Навоий вилояти Иибнинг масъул ходимлари томонидан “Йиғин” тадбири ташкил қилинди. Тадбир чоғида ходимларнинг ташвишгоҳ чемоданлари кўрикдан ўтказилди.
Саф кўриги давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ходимларга топшириқлар берилди. Шунингдек, шахсий таркибнинг жанговар шайлигини ошириш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш ва бошқа махсус-тезкор тадбирлар бўйича ўқув-амалий машғулотлари ҳам ташкил этилди. Сўнг эса тўсинда тортилиш, қуролни тўлиқ ва тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
