Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институти соҳавий хизматларининг офисер ва сержант лавозимларга тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган 500 нафардан зиёд ходимлари билан махсус касбий тайёргарлик курси якунланиши муносабати билан битирув тантанали тадбири бўлиб ўтди.
Айтиш лозимки, ўқиш давомида тингловчиларнинг касбий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, жанговар, жисмоний, руҳий, тиббий тайёргарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Улар билан режа асосида маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилиб борилди.
Жумладан, “Уч авлод учрашуви”, “Психологлар билан учрашув”, “Истиқболли авлод” Республика ижтимоий ахборот маркази мутахассислари иштирокида “Одам савдоси ва миграция: сабаб ва оқибатлари” мавзусида семинар тренинг, «Маънавият ойлиги» доирасида вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғи, полковник Ҳамза Махсумов билан учрашув, китобхонликни тарғиб қилиш учун ижодкорлар билан учрашувлар ва “Китоб ярмаркалари” бўлиб ўтди. Бундан ташқари, спортнинг мини-футбол, волейбол, теннис, шахмат-шашка, арқон тортиш ва бошқа турлари бўйича мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб борилди.
Чотқол тоғ ён бағрида жойлашган «Заркент бобо», «Қуш қўнмас авлиё» номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳлар уларда катта таассурот қолдирди.
– Ўқув курсида институтнинг малакали профессор-ўқитувчилардан пухта билимлар олдик, – дейди тингловчи, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мулъти-медиа маркази мутахассиси, кичик сержант Ҳусанбек Қосимов. –Ўрганганларимиз хизмат фаолиятимизни тўғри ташкил этишимизда дастуруламал бўлиб, ўз самарасини бериши. шубҳасиз
Тантанали тадбирда ўқув дастурлар талабларини тўлиқ ўзлаштириб, якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, намунали хулқи, ўқишда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шерали АНВАРОВ,
ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг
Матбуот котиби, подполковник.