Вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда Жиззах шаҳридаги маҳаллалар хотин-қизлар фаолларининг гендер тенглигини таъминлашга оид билимларини оширишга қаратилган икки кунлик ўқув семинари уюштирилди. Мазкур жараёнда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш, жабрланганларга психологик ёрдам кўрсатиш, ҳимоя ордерига оид тартиблар, зўравонлик ва оилавий низога ҳуқуқий баҳо бериш масалаларига эътибор қаратилди. Икки кун давом этган ўқув “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Ўз мухбиримиз,
Жиззах вилояти.
