Жорий йилнинг 29-январ куни ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари базасида вазирликнинг Ҳарбий тузилмалари бўлинмаларининг 2023-йилги жанговар-хизмат фаолияти якунларига доир ҳисоботи ва услубий ўқув йиғини машғулотларига старт берилди. Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов тадбирни очгач, ўқув услубий йиғини машғулотларининг ўқув нуқталари, моддий базаси билан яқиндан танишди.
Йиғин давомида вазир ўринбосари ҳозирги кунда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган вазият, Қуролли Кучларимиз олдига Президентимиз томонидан қўйилаётган муҳим вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ва вазирлик тизимида ўтказилган нуфузли мусобақаларда ғолиблиикни қўлга киритган бир қатор спортчиларни тақдирларди.
Азамат КУРБАНБАЕВ,
кичик сержант.
