Олтинсой тумани “Маданият” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.Комилов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) туман Иибга ариза билан мурожаат қилди. У ўз мурожаатида банк пластик картасидан 2 миллион 293 минг сўм пул маблағи номаълум шахс томонидан ечиб олинганини билдирди. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳолатга ойдинлик киритилди. Яъни, ушбу жиноий қилмишни муроажаатчининг маҳалладоши, мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ж.Чориэв содир этгани аниқланди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА, 

ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.