Сурхондарё академик лицейида Жарқўрғон ТИФ божхона пости бошлиғи, маёр М.Нормаматов, божхона пости инспектори, лейтенант А.Абдураззоқов иштирокида лицей битирувчи курс ўқувчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида мамлакатимизда ёш авлоднинг илм олиши, замонавий касб эгаси бўлиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, ўқувчиларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти 2024–2025-ўқув йили учун қабул жараёнлари ҳақида тушунтириш берилиб, мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
