Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмга бириктирилган Янги Наманган туманида жойлашган 71-сонли ҳамда Поп туманида жойлашган 1-сонли ўрта умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқувчи-ёшлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.
Ўқувчилар даставвал ҳарбий қисм кун тартиби билан таништирилди. Сўнг ҳарбий қисм ходимлари хизматда фойдаланиб келаётган техника ва бошқа махсус воситалар кўргазмали тарзда намойиш этилди. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларига яратилган шароитлар, замонавий қурол-аслаҳалар ҳамда техникалар тавсифи ва ишлаш жараёнлари кўрсатилиб, назарий-амалий тушунчалар берилди.
Тадбир қатнашчиларда ижобий таассурот қолдирди.
