Илгари хабар берганимиздек, Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бу жараёнда ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Тўлқин Жуманов ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Шуҳрат Рафиқов шаҳар ва туманлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар шахсий таркиби билан хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш юзасидан мулоқотлар ўтказаётир.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
