Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.

Шу жумладан, вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти мутахассислари вилоятда ички ишлар органлари ходимларига амалий ёрдам бермоқдалар, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида маънавий-тарбиявий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ҳ. Махсумов ҳамда Шхбб масъул ходимлари иштирокида вилоят ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд патрулъ-пост хизмати баталъонида ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз бориб, уларнинг хизмат интизомига риоя этишида ота-оналари ва оила аъзоларининг роли катта эканлиги таъкидланди. Бу борада ота-оналарнинг ҳам фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ўзининг намунали ва садоқатли хизмати билан сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Худди шундай тадбир Бувайда тумани Иибда ҳам бўлиб ўтди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.