Биласизми?


Биринчи навбатда дала шифокорларининг кўрсатмаларига биноан, ярани зарарсизлантириш мақсадида ўқ тешиб ўтган жой қайнаб турган мой аралашмаси билан тўлдирилган. Иложи бўлса, ундан олдин ўқ ва ортиқча нарсалар олиб ташланган. Бунинг иложи бўлмаса, дарҳол қиздирилган мой қуйилган. Бундай жараён қанчалик тез амалга оширилса, омон қолиш имконияти шунчалик кўп бўлган.


Ярадор одамнинг бутун танаси қақшаб оғриган, лекин ўша пайтларда беҳуш қилувчи ёки оғриқ қолдирувчи воситалар бўлмаган. Бундан ташқари, куйиш чиришга, қоннинг заҳарланишига ва охир-оқибат гангренага олиб келиши мумкин бўлган.