14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати 6-синф ўқувчиларининг “Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси” ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳати ташкил этилди. Саёҳат давомида урушда беш нафар ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова хотирасига ўрнатилган “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гуллар қўйилди. Ва музейда ўқувчилар ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги  қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди.

Байрам тадбири “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусидаги ички ишлар органлари фахрийлари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокидаги уч авлод учрашувига улануб кетди. Унда фахрийлар ўзларининг хизматда орттирган бой тажрибалари ва кўникмалари билан ўртоқлашдилар, ҳозирги кунда Президентимиз томонидан ёшларнинг ўқиши учун яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишлари ва келажакда ватанимизнинг янада юксалиши ва тараққий этишига ўзларининг хиссаларини қўшишларига ишончи комил эканликларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ҳам бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда мактаб ўқувчилари ватан ҳимоячиларини мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар билан иштирок этишди. Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи ашула

ва рақс ансамбли хонанда ва созандалари ҳам тадбир қатнашчиларини ўз чиқишлари билан хушнуд этишди.

Ўз мухбиримиз.