Тошкент вилоятининг сўлим Паркент туманида таваллуд топган. У. Умаров Тошкент шаҳар ИИББ тизимининг турли лавозимларида қарийб 28 йил хизмат қилди. Тизимда фаолият юритиш баробарида, устозларидан ўрганганларини кўплаб шогирдларига ўргатиб, соҳага ўз ҳиссасини қўшди. Ва ниҳоят бош бошқарма ППХ ва ЖЦБ Экология ва тозаликни назорат қилиш баталёни бўлинма командири лавозимидан пенсияга чиқди.
Турмуш ўртоғи Маҳлуба ая билан 4 ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказишди. Қизи Мухлиса ҳамшира, ўғиллар эса ота изидан кетиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишмоқда. Лекин ҳаёт экан. Усмонали ака 2019-йилда бу дунёни тарк этди.
Орадан бир йил ўтиб, ўғли – Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси 2-баталён 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори, катта сержант Салим Умаров ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтда вафот этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан, «Жасорат» медали билан мукофотланган.
– Отам ички ишлар органи ходими бўлганлиги учун уйда кам бўлар эди, – дейди катта фарзанди Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИОФМБ ЖЦБ ППХ отряди гуруҳ командири, катта сержант Раҳим Суяров. – Доим отамни кутиб ухлаб қолардик. Тонг азон биз уйғонмасимиздан ишга кетарди. Уйда бизлар кўпроқ бобом, бувим ва онам билан қолардик.
Учинчи ўғил Сардор Умаров ҳам ИИВ Академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларини тамомлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси махсус баталёни 2-отрядида хизматини бошлайди. Шу тариқа то 2020-йилга қадар патрул-пост йўналишида фаолият олиб боради. Кейин Яшнобод тумани ИИОФМБ 1-сонли ИИБ
М ва Фрбга ўтказилади. Ҳозирда у Яшнобод тумани ИИОФМБ 3-сонли ИИБ Ички миграция гуруҳи катта инспектори, унвони катта сержант.
Энг кичик фарзанд Жавлон Умаров мустақиллик тенгдоши. У ички ишлар органларида ишламаган бўлса-да, шунга яқин йўналишда фаолият олиб борди. У бир муддат Миллий гвардия қўриқлаш бўлимида ёлланган ходим сифатида назоратчи лавозимида ишлаган.
Фарзандлар ота касбини танлаб кам бўлишмади. Ҳали Усмонали ака барпо этган боғдаги дарахтлар кўплаб мевалар беради, албатта.
Унинг ёққан машъаласи ҳали узоқ йиллар ёруғлик таратиб бораверади.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
