Навоий вилояти Иибда битирув малакавий иши олди амалиёти муносабати билан ИИВ Академиясининг 30 нафар курсанти ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан масъул ходимлар амалиётчилар хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши, амалиётни белгиланган тартибда ўташи ҳамда ўзларига бириктирилган мураббийлар талабини бажариши лозимлигини таъкидлашди. 

Шунингдек, фуқаролар билан муносабатда ҳушмомала бўлиш, ҳодисага ҳуқуқий баҳо бера олиш қобилиятини ривожлантириш бўйича ҳам муҳим тавсиялар берилди. Сўнг аъло баҳолари ва намунали хулқи билан бошқа сабоқдошларига ўрнак бўлаётган курсантларнинг ота-оналарига ташаккур билдирилди. Тадбир сўнгида курсантларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, амалиёт вақтида фарзандлари устидан назоратни кучайтиришларини айтишди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.