Олот тумани ИИБ ходимлари билан хизмат интизомига бағишланган учрашув ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими Наргиза Нематова, ИИБ бошлиғи, подполковник Жамшид Тангриев, ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Жараёнда хизмат мобайнида порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупсион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида хизмат фаолиятида намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимларнинг ота-онаси ва турмуш ўртоқларига вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси топширилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.