Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби”нинг навбатдаги ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда. 10 кун давом этадиган йиғинда 90 нафар уюшмаган ёшларга аскарликка оид бошланғич билим ва кўникмаларни сингдириш кўзда тутилган. Шунингдек, бу даврда вилоят ИИБ бошлиғи билан мулоқот, маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштирилади. Маълумот ўрнида айтиш керак, йиғин иштирокчиларининг бир қисми ИИБ масъуллари оталиғидаги ёшлардир.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.