Мустақил юртимизда ёшлар келажаги билан боғлиқ кўплаб ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши, шунингдек, мазкур ҳудудда жойлашган 7532-ҳарбий қисм, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган “Оммавий маданият – миллат кушандаси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам айни шу мақсадга хизмат қилди.

Унда сўзга чиққанлар бугунги кунда ёшларнинг маънавий савияси, улар томонидан мамлакатимиз равнақи йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда эртанги кунимиз эгаларининг ижтимоий тармоқлардан тоғри фойдаланиши борасида батафсил таъкидлади.

Юқори савияда бўлиб ўтган ушбу тадбир сўнггида ўқувчи-ёшлар ва ҳарбийлар томонидан тайёрланган шеърий ва мусиқий чиқишлар барчага манзур бўлди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.