“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ўтказилиб келинаётган “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар ИИВ Малака ошириш институтида ҳам юқори савияда бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, яқинда мазкур таълим муассасаси тингловчиларининг руҳий-психологик ҳолатини ўрганиш, улар билан психологик тренинглар ўтказиш мақсадида ташкил этилган “Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида психологик билимларнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ҳам фикримиз тасдиғидир.
Унда сўзга чиққан психолог А. Абдуллаэв мамлакатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ўзларига берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётганлиги, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга шарт-шароит яратиб бераётган омилларни бартараф этиш ҳамда вояга етмаганларга алоҳида ёндошув асосида таълим-тарбия бериш, шунингдек, ҳозирда содир этилаётган жиноятларнинг кўпчилиги, ижтимоий тармоқлар ва носоғлом оилавий муҳит таъсирида бўлаётганлигини таъкидлади.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
