“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Фарғона вилояти Иибда саф тайёргарлик машғулотлари ўтказилиб, ёш ходимларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди. Уларнинг сафда юриш борасидаги кўникмалари янада мустаҳкамланди.
Ҳарбий дала ўқув майдонида ППХ баталъони, Марғилон шаҳар, Риштон Олтиариқ ҳамда Бувайда туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида амалий ўқ отиш машғулотлари ҳам ўтказилди.
ИИВ Фарғона академик лисей ўқувчилари ўртасида ташкил этилган спортнинг шахмат тури бўйича мусобақалар ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
