Шу кунларда “Ўзбекистон-2030” стратегияси барча соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам кенг ўрганилиб келинмоқда. Жумладан, яқинда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд 23-сонли маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона ходимлари учун ҳам ўқув машғулоти ташкил этилди.
Унда ИИВ Академияси профессори, полковник Шариф Қобилов мазкур стратегиянинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди. Хусусан, ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш, ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда осойишталик посбонларининг маънавий-маърифий дунёқарашини оширишда ушбу ҳужжатнинг аҳамияти беқиёс эканлиги тўғрисида фикр юритди. Тадбир якунида Шариф Қобилов ўзининг “Маънавий оламни асраш қайғуси” номли китобидан 30 нусхасини муассасанинг жамоат ишларида фаол иштирок этаётган жонкуяр ходимларга совға қилди.
АРСЛОН ҲАЙДАРОВ,
маёр.
