Депутатлар фуқароларнинг уларни тасвирлаш ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни муҳокама қилмоқдалар.

Қонун лойиҳасига кўра, инсон тасвирини суратга олиш ва ундан фойдаланишга розилик олиш шарт бўлади. Агар шахс муомалага лаёқациз бўлса, унинг қонуний вакили розилик беради. Одам вафот этган тақдирда, агар у ҳаёти давомида ўз тасвиридан фойдаланишга розилик бермаган бўлса, бу ҳуқуқ унинг меросхўрларига ўтади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида болалар мустақил ҳуқуқ субъэктлари сифатида белгиланган. 16 ёшгача бўлган болалар тасвирини суратга олиш ва ундан фойдаланишга розилик уларнинг ота-оналари ёки васийлари томонидан берилиши керак. 16 ёшдан бошлаб болалар бундай қарорларни мустақил равишда қабул қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси видеокузатувда шахсий дахлсизликни таъминлаш бўйича талабларни белгилайди. Агар бино ёки иншоотда видеокузатув тизимлари ўрнатилган бўлса, бу ҳақда огоҳлантириш белгиси албатта жойлаштирилади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида расмларни рухсациз суратга олиш ва улардан фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати ҳам кўзда тутилган.