Номаълум шахс Қоракўл тумани “Маллаишайх” маҳалласида яшовчи фуқаронинг номига банкдан кредит расмийлаштириб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлади. Бунинг учун у фуқаронинг номига расмийлаштирилган пластик картага бошқа шахснинг телефонидан СМС хабарномани улайди. Сўнг онлайн равишда банкдан 22 миллион 858 минг сўмга яқин кредит пулларини расмийлаштириб олади. Мазкур пулларни маиший техника воситалари сотиб олиш учун Мчж ҳисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай маиший техникалари олмасдан пулларни нақдлаштириб олади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор-техник суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи Ф.О. содир қилганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
