Янгийўл шаҳрининг Самарқанд кўчасидан ўтиб кетаётган А.Қ. нинг ҳаракатлари шу ерда хизмат олиб бораётган осойишталик посбонларида шубҳа уйғотди. Шундан сўнг, унинг буюмлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қўлидаги сумка ичида 30 дона турли ҳажмдаги қўлбола усулда ясалган пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, “Рамадан” маҳалласида яшовчи ушбу кимса, “пақилдоқ”ларнинг ҳар бирини 150 минг сўмдан сотишни режалаштирган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
