Фарғона тумани ИИБ ходимларининг ҳушёрлиги туфайли пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди.

Жумладан, мазкур ҳудудда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида, Хўжа Аҳмад Вале маҳалласида яшовчи О.З.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, тахминий баҳоси 24 миллион сўм бўлган 132 минг дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек ушбу туманнинг “Водил” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.И.нинг хонадонида ҳам тахминий баҳоси 14 миллион 400 минг сўм бўлган 79 минг 200 дона “Трения” номли пиротехника воситалари борлиги фош этилиб, уларнинг сотувга чиқишининг олди олинди.

Эндиликда, ҳар икки ҳолат бўйича ҳам ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.