“Пахтазор” Қарши шаҳрининг аҳоли гавжум маҳалласи бўлиб, айни пайтда “қизил” тоифада. Маҳаллани “яшил”га ўтказиш учун масъуллар бириктирилиб, криминоген вазиятни жиловлаш мақсадида тегишли тадбирлар билан бирга, ободончилик ишлари ҳам амалга оширилди. 

Яқинда вилоят ҳокими Муротжон Азимов маҳалла еттилиги ҳамда бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини муҳокама қилди. 

Бу жараёнда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари ижроси доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маҳаллада осойишта ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган ташаббуслар алоҳида таъкидланди. Бундай ўзгаришлар маҳаллани янада обод ва фаровон бўлиши, жиноятдан холи ҳудудга айланишига хизмат қилиши қайд қилинди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.