Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан пойтахт ИИББДА катта тантана бўлиб ўтди. Унда Бош бошқарма раҳбарияти, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар раҳбарлари, ҳудудий тузилмалар бошлиқлари, ходимлар, фахрийлар ҳамда жиноятчиликка қарши кураш йўлида ўз ҳаётларини қурбон қилган ходимларнинг оила аъзолари қатнашдилар.
Тадбир бошланишидан аввал вафот этган ходимлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйилди. Сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди. Дастлаб Бош бошқарма бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг байрам табригини йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, Президентимизнинг фармони билан давлат мукофотлаган ходимлар тақдирланди. Тадбир давомида Ички ишлар вазирининг ҳамда бош бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан ҳам бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар масъул раҳбарлари ҳам ички ишлар ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, хизмат бурчини виждонан бажараётган, мардонавор фаолият олиб бораётган ходимларнинг меҳнатини юқори баҳолади.
Тадбир давомида давлатимиз раҳбари топшириғи билан хизматда фойдаланиш учун замонавий автотранспорт воситалари соҳавий хизмат бўлимлари ва бошқармаларига тантанали равишда топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.