Жиззах вилояти Бахмал тумани “Ойқор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Ф. ўғирликка қўл урди. Ўз навбатида аёлнинг жинояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош этилди. Воқеанинг бундай ривожини кутмаган гумонланувчи яширинишни маъқул кўрди. Натижада жорий йилнинг 2 мартида суд унга нисбатан қидирув эълон қилди.

Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари З.Ф.нинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Яъни унинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.