Наманган давлат педагогика институтида "Талабалар хавфсизлиги" куни доирасида "Психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш" мавзусида учрашув ўтказилди. Унда вилоят ИИБ масъул ходими, институтнинг профилактика инспектори ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган суҳбатда психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги ҳамда ижтимоий ҳаётга таъсири, уни истеъмол қилиш, сотиш ва сотиб олишнинг ачинарли оқибатлари тушунтирилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши курашишнинг самарали йўллари ҳамда унинг домига тушиб қолмаслик учун қатор тавсиялар бериб ўтилди.
Ўз мухбиримиз.
