Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги доирасида Фарғона вилоятида пробасия хизмати назоратида турган 1158 нафар шахс билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, 158 нафар аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган назоратдаги шахсларнинг иш жойлари текширилди. Тунги текширувлар давомида жами 98 нафар озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назоратдаги шахсларнинг чекловларга амал қилаётганлиги уларнинг яшаш манзилларига бориб ўрганилди. Чекловларга амал қилмаётган, тайинланган жазоларни ўташдан қасдан бўйин товлаган шахсларнинг жазоси оғирроғига алмаштирилди.

Шунингдек, Қўқон шаҳри ҳамда Бағдод туманида аҳоли бандликка кўмаклашиш бўлимларида семинарлар ташкил этилиб, иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш ва субсидиялар ажратилиши ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорида ишга жойлаштириш масалаларида тушунтириш берилди.

Қўқон шаҳар ИИБ Пробасия бўлими ҳисобида бўлган, президент фармонига кўра афв этилган шахслар билан учрашувлар ташкил этилиб, 1 нафар шахс иш билан таъминланди.

Тадбирлар давомида 65 нафар назоратдаги шахслар судлар томонидан муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод этилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.