Қизириқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими Анвар Орипов ҳудудда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Унда маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, ёшлар ҳар хил оқимларга кириб кетмаслиги йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш сўнгида ўз ишига масъулият билан ёндашган профилактика инспекторлари туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
