Чилонзор тумани ҳудуддаги “С. Ҳ. Сирожиддинов” номидаги академик лицейида ИИОФМБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, маёр Севара Тошева ва ёшлар масалалари бўйича катта инспектор, лейтенант Г. Абдукаримова билан ҳамкорликда Пайшанба – профилактика куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Ўқувчиларга зарарли одатларнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, давомат юзасидан текширув ишлари амалга оширилди. Одоб-аҳлоқида муаммолари бўлган ўқувчилар билан якка тартибдаги профилактик суҳбат ўтказилди.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.