ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупсия ва жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Фарғона ҳарбий суди раиси Шерзод Ҳошимов, Республика ҳарбий суди судъяси Акмалжон Бобоназаров, Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари, адлия подполковниги Ойбек Шерматов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар орасида юз бераётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида маълумот берди. Бу каби салбий ҳолатларнинг оқибатлари мисоллар билан тушунтирилди.

Фарҳод Эркинов, 

маёр.