Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисмнинг 2-баталёнида Навоий вилоятида яшовчи 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар билан “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида ўқув йиғини ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ ҲПБ, Пробасия бўлими, ММИ ва КБТХ психологлари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Аёлларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш ҳудудий бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.
Ўқув йиғини давомида психологик тренинглар, саф машғулотлари, спорт ўйинлари ўтказилди. Бундан ташқари, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилиб, аёлларнинг бандлигини таъминлаш борасида яратилган кенг имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Маҳлиё МИРЗАЕВА,
подполковник.
Навоий вилояти.
