Жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани суди томонидан ўтказилган навбатдаги сайёр судда ички ишлар органлари пробасия хизмати назорати остида бўлган бир гуруҳ шахсларнинг жиноят ишлари қайта кўриб чиқилди. Мазкур жараёнда пушаймон ва жазони ўташ тартибларига қатъий амал қилган 7 нафар маҳкум шартли равишда озодликка чиқарилди. Аксинча суд белгилаган қоида ва меъёрларга бўйсунмаган 1 нафар шахснинг жазоси оғирроғига алмаштирилди. 

Тадбир доирасида қайта жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот уюштирилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.