Жорий йилнинг 18-январ куни Фарғона вилояти Бағдод туман ИИБ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгар аёл қўлга олинади. Яъни, ички ишлар органларига хизматга киритиб қўйишини айтиб, бунинг эвазига фуқародан 7 минг Ақш доллари беришини сўраган бу кимса, келишилган маблағнинг 2 минг Ақш долларини олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланади.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу аёл, муқаддам 3 маротаба судланган бўлиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида олганлиги, уларни бошқа шахсга бериш нияти бўлмаганлигини билдирган.

Эндиликда, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.