Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз ва ўзбек адабий тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ИИВ Фарғона академик лицейида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Тил билимдонлари” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўқувчилар бешта шарт бўйича баҳслашдилар. Биринчи шарт таништирувда жамолар ўзларини таништирдилар.

Тест синовлари шаклида бўлиб ўтган иккинчи шартда она тили ва адабиёт фани бўйича билимли, иқтидорли ўқувчилар саралаб олинди.

Шунингдек, жамоалар незкор савол-жавоб ҳамда эркин мавзулар бўйича ўз билим ва салоҳиятини намойиш этишди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Тадбир доирасида иқтидорли ёшлар томонидан ўзбек тилини улуғловчи шеър ва ғазаллар ёддан айтилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.