Олинган тезкор маълумотларга кўра Ғиждувон тумани “Позагари” маҳалласида яшовчи 1989-йилда туғилган Р.Қ. ҳамда туманнинг “Шарқ” маҳалласида яшовчи 1986-йилда туғилган Н.А.лар иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар туркумига кирувчи-ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, аксиз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш жиноятини қасддан содир этиш билан шуғулланишган. Хусусан, улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ғаразли ёки бошқа паст ниятларни кўзлаб, бир фуқарога кўп миқдордаги қалбаки 10000 Ақш долларини 5000 Ақш долларига сотишга келишишади.

ДХХ туман бўлими, Департаментнинг Вобкент туман бўлими ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

У.ҲАКИМОВ,

капитан.

Бухоро вилояти.