Ҳали йигирма ёшга ҳам кирмаган С.А., Ш.Б. Д.А. ва А.Д. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтишади. Яъни, улар 19-июн кунидан 26-июн кунига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида вақтинчалик ижарага олган хонадонда “Эпсон Л-3100” русумли рангли принтер ёрдамида 100000 сўмлик пул купюраларини келгусида ўтказиш мақсадида кўпайтиришади. Тезкор маълумот асосида Ғиждувон тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари тезкорлик билан тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида “ихтирочи”лар қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан Жкнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурали РАЖАБОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
.
