Шу йилнинг 18-сентабр куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшовчи, савдо билан шуғулланувчи фуқаро А.А. Иибга мурожаат қилиб келди.

Унинг айтишича, жорий йилнинг август ойида номаълум шахс у ишлайдиган дўконга киради ва 100 АҚШ доллари бериб, эвазига 405 минг сўмлик кийим-кечак сотиб олади. Сотувчи эса қайтимига 650 минг сўм пул беради. Аммо кеийнчалик харидор берган 100 АҚШ долари қалбаки эканлиги маълум бўлади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.