“Навбаҳор – Кармана” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” ҳайдовчиси Ж.Ф йўл-патрул хизмати инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмади. У ходимларнинг тезкор тадбири натижасида Навоий шаҳри четида қўлга олинди. Шунда Ж.Ф.нинг автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги, бунинг устига машина амакисига тегишли эканлиги маълум бўлди.
Автоулов жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнг эса ҳайдовчи "Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади” қабилида иш тутиб, йўл-патрул хизмати инспекторига 500 минг сўм пора таклиф қилди. Бунинг эвазига машинани жарима майдончасидан чиқаришни ҳамда енгилроқ ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома расмийлаштиришни илтимос қилди. Аммо у мақсадига эриша олмади. Қоидабузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
