Ромитан тумани ИИБ биносида Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ва туман Халқ таълими бўлимининг масъул раҳбарлари, туман ИИБ ходимлари иштирок этишди.
Ишлаб чиқилган йўл харитаси ижросини таъминлаш бўйича 2022-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб олинди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
